English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой келаси йил бошида Дамашқдаги элчихонасини қайта очади
16:19 / 2025-11-25

Хитой 2026 йил бошида Дамашқдаги элчихонасини қайта очиш ва Сурия халқига ёрдам кўрсатиш ниятида. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазирлиги вакили Эшҳад Салибий “Анадолу” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Россиядан кейин Хитой Дамашқ билан муносабатларни нормаллаштириш йўлида амалий қадам қўйган иккинчи давлат бўлди.

Салибий сўнгги ойларда Сурия ва ХХР расмий вакиллари бир қатор учрашувлар ўтказгани ва бу учрашувлар ташқи ишлар вазири Ассад Ҳасан Аш-Шайбоний бошчилигидаги Сурия делегациясининг Пекинга ташрифи учун кенг йўл очганини хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ташриф БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган Хитой билан ҳамкорликда “янги имкониятлар” очди.

Суриялик дипломат Дамашқ барча мамлакатлар билан мустаҳкам, барқарор ва стратегик муносабатлар ўрнатишга интилаётганини ва иқтисодий тикланиш ва барқарорликка фақат мувозанатли дипломатия ва дўстона ташқи алоқалар орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади. 

– Хитой ташқи ишлар вазири Сурия халқига 380 миллион юань миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди ҳамда мамлакат элчихонасини қайта очиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди, - деди Салибий ўз интервьюсида.

М.Пирматова, ЎзА