Хитой иқтисодиётидаги ўсиш рекорд даражага чиқди
“ТАСС” Хитой давлат статистика бошқармаси маълумотига таяниб хабар беришича, мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсиши кейинги 10 йилдаги энг юқори даражани қайд этиб, 8,1 фоизга етган.
2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 114 триллион юань ёки тахминан, 18 триллион доллар ошган. Саноат тармоғида 8,2 фоиз ўсиш кузатилган.
Суръат юқорилаши қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам қайд этилган. Аҳоли жон бошига даромад эса 9,1 фоиз кўтарилган.
Бинобарин, таҳлилчилар 2022 йил Хитойда истеъмол харажати камайиши оқибатида мамлакат иқтисодиётида пасайиш юз беришини тахмин қилишяпти.