Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой иккинчи авлод метеорологик йўлдошини коинотга учирди
10:03 / 2021-06-03

Хитойнинг "Чанчжэн-3В" ракета ташувчиси иккинчи авлод "Фэнъюнь-4В" метеорологик йўлдошини коинотга олиб чиқиш учун учирди.

"Interfax"нинг  Хитой ахборот манбаларига асосан берган хабарига қараганда, парвоз мамлакат жануби-ғарбидаги Сичан космодромидан амалга оширилган.  

Космик қурилма орбитадаги худди шундай йўлдошларни тўлдиради ва Хитойнинг об-ҳавони кузатиш ва мониторинг ишлари бўйича имкониятларини оширади.

Сунъий йўлдош 36 минг километр баландликдаги геостационар орбитада етти йил давомида ишлайди.