Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи якунланди.
16 сентябрь куни Хитой етакчисини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирокидан сўнг Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Абдулазиз МУСАЕВ, ЎзА