Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Германияга кибер ҳужум уюштиришда айбланди
12:06 / 2022-01-27

Германия Конституцияни ҳимоя қилиш федерал агентлиги Хитойни германиялик компанияларга хакерлик ҳужуми уюштирганини иддао қилмоқда.

“Der Spiegel” нашри ёзишича, маҳкама “АРТ 27” хакерлик гуруҳининг кибер жосуслик ҳаракати бўйича маълумотга эга.

“APT 27” аббревиатураси ортида хитойлик “Emissary Panda” гуруҳи турганига разведка хизматининг ишончи комиллиги айтилган.

Бу гуруҳ Ғарбнинг қатор давлатларига ҳужум учун жавобгарликка тортилган.
Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича федерал маҳкама кейинги пайт германиялик нишонлар, жумладан, фармацевтика ва технология компанияларига ҳужум кучайганини маълум қилган.