Хитой Ғазога 100 миллион доллар гуманитар ёрдам беради
“Reuters” ахборот агентлиги хабар беришича, Хитой Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни юмшатиш ва қайта қуриш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун фаластинликларга 100 миллион доллар ёрдам ажратади.
Бу ҳақида батафсил ХХР раиси Си Цзиньпин Франция президенти Эммануэль Макрон билан Пекиндаги учрашувдан сўнг қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
Г.Сатторова, ЎзА