Хитой фуқаросининг МРБга жосуслик қилгани юзасидан тергов бошланди
Хитой расмийлари Марказий разведка бошқармасига жосуслик қилганликда гумон қилинаётган мамлакат фуқаросига нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик вазирлиги хабар берди.
Ташкилотнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида аниқлик киритилишича, гумонланувчи давлат идораларидан бирида ишлаётган Хао исмли ходим экан. Японияда амалиёт ўташ чоғида, таъкидланганидек, у АҚШнинг Токиодаги элчихонаси ходими билан учрашиб, танишиб қолади. Кейинчалик Хао дипломат орқали МРБ билан алоқа ўрнатган, ХХР давлат тизимидан маълумот ўғирлаш бўйича махсус курсдан ўтган.
Айтилишича, жосус хизмат вазифасини бажараётиб, АҚШ разведкаси ходимлари билан бир неча бор учрашган, пул мукофоти эвазига уларга маълумот етказиб турган.
ЎзА