Хитой Фарғонада кир ювиш воситалари заводи қурмоқчи
Фарғона вилояти тадбиркорлари Хитойнинг Фошан шаҳрида жойлашган электротехника ҳамда хўжалик кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди. Унда Фарғона вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган қулай инвестицион муҳит, имтиёз ва имкониятлар батафсил тақдим этилди.
Фошан шаҳри партия қўмитаси раҳбарияти билан Фарғона ва Фошан шаҳарлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги инвестиция ва савдо лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Шу билан бирга “Фошан Фамоус” хўжалик кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонаси Фарғона вилояти ҳудудида хўжалик кимё маҳсулоти заводини қуриш истагини билдирди. Янги лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки қадами сифатида Фошан тадбиркорлари Фарғона вилоятига амалий сафар қилишини билдирдилар.


Учрашувлар якунида Фошан шаҳри делегациясининг вилоятга ташрифи бўйича келишилди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА