Хитой Фаластин – Исроил зиддияти назоратдан чиқиб кетишидан хавотирда
Фаластин – Исроил можароси тобора кескинлашмоқда, вазият назоратдан чиқиб кетиши хавфи бор, деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатда.
Дипломат қўшимча қилишича, Хитой оддий аҳолига зарар келтирадиган ҳар қандай ҳаракатга қарши, халқаро ҳуқуққа зид ҳатти-ҳаракатни кескин қоралайди.
– Хитой хавфсизликни таъминлаш айбсиз аҳоли ҳисобига амалга оширилиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди”, – қўшимча қилган у. – Фаластин – Исроил низосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, зўравонликка барҳам бериш учун зўрлик ишлатиш фақат салбий оқибатга олиб келади.