Хитой Европа ва АҚШдаги пандаларни қайтаряпти
Хитой томонидан 2011 йил Буюк Британиядаги ҳайвонот боғига вақтинча фойдаланиш учун тақдим қилинган икки йирик пандани ватанига қайтарди, дея хабар бермоқда “Daily Mail” нашри.
Эдинбург ҳайвонот боғида сақланган 20 ёшли Янг Гуанг ва Тян Тян лақабли жониворлар ўтган давр мобайнида кўпайишмаган, чунки қиролликда бошқа панда йўқ. Махсус самолёт жонзотларни ўз ватанига олиб келган.

Хитой ҳукумати АҚШ ҳайвонот боғларидаги барча пандаларни ҳам қайтараётганини эълон қилди. Давлат раҳбари Си Цзиньпиннинг алоҳида кўрсатмаси билан амалга оширилаётган бу жараён сиёсий масала эканлиги ҳам таъкидланган.
Т.Рўзиев,
ЎзА