Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой – ЕИ саммити 7 декабрга белгиланган
18:32 / 2023-12-05

Хитой ТИВ маълум қилишича, томонлар келишувига биноан, Хитой ва ЕИ етакчиларининг 24-учрашуви 7 декбрь куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, ХХР Раиси Си Цзиньпин Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказади.

Аввалроқ “South China Morning Post” газетаси хабардор манбаларга таянган ҳолда, Евроиттифоқ етакчилари саммит пайтида шахсан Си Цзиньпин билан учрашиб, мамлакатнинг Россияга қарши санкцияни айланиб ўтишда гумонланаётган 13 компаниясига таъсир ўтказишни сўрайди, деб ёзган эди.

Агар Европа томони ушбу масалада Си Цзиньпиндан ижобий жавоб ололмаса, тегишли компаниялар санкциянинг 12-босқичи доирасида қора рўйхатга киритилиши мумкин.