Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинасини ишга туширди (+видео)
16:59 / 2026-01-19

Хитойнинг "Goldwind" компанияси қуввати 20 мегаватт бўлган денгиз шамол турбинасини ўрнатиб, қайта тикланувчи энергетика соҳасида янги рекорд ўрнатди. Мазкур ускуна қуввати ва ўлчами бўйича ҳозиргача ишга туширилган энг йирик денгиз шамол лойиҳаси ҳисобланади. Хитойнинг шарқий қисмида, Фуцзянь соҳили яқинида жойлаштирилган қурилма яқин ойларда электр тармоғига уланиши кутиляпти.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, мазкур генератор йилига тахминан 80 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Натижада  44 000 дан кўп хонадон ток билан таъминланади. Бу ҳар йили 24 000 тонна кўмирни тежаш, атмосферага чиқадиган углерод гази миқдори 64 000 тонна камайтириш имконини беради.

Лойиҳа "China Three Gorges Corporation" томонидан амалга оширилган. Турбинанинг асосий қисмлари тўлиқ Хитойда ишлаб чиқарилгани мамлакатнинг юқори технологияли энергетика ускуналари соҳасидаги салоҳияти ошиб бораётганини кўрсатади. Ускуна ротори диаметри 300 метр, уч парракнинг ҳар бири 147 метр узунликка эга.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу турбина нафақат юқори қуввати, балки ишончлилиги, оғир об-ҳаво шароитида барқарор ишлаши билан шамол энергетикасида янги стандартни белгилайди.

Ф.Яхшибоева, ЎзА