English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой дронга алоқадор техника экспорти учун назорат ўрнатади
13:35 / 2023-08-01

Хитой 1 сентябрдан бошлаб учувчисиз учар қурилмаларнинг айрим деталларига нисбатан экспорт назоратини жорий қилади, деб хабар тарқатди ХХР савдо вазирлиги. Бу қадам давлат хавфсизлиги ва манфаати билан боғлиқлиги таъкидланган.

Ҳужжатда келтирилишича, дронларнинг қуввати 16 киловаттдан юқори бўлган двигателлари фақат махсус рухсат орқали хорижга чиқарилади. Бундан ташқари, чеклов инфрақизил тасвир яратиш учун зарур бўладиган деталлар, радиолокатор, лазерли нишон ҳамда бошқа айрим эҳтиёт қисмларга ҳам жорий қилинади. Шунингдек, дронлар парвозига халақит берадиган қисмлар ҳам чеклов рўйхатига тушган.

Савдо вазирлиги расмий вакили берган баёнотга кўра, сўнгги пайтда дрон билан боғлиқ технология жуда тез ривожланяпти. Шундан келиб чиқиб, юқори техник имкониятга эга аппаратлардан фойдаланиш кўлами ҳам кенгаймоқда.