Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой делегацияси билан учрашув
11:13 / 2026-02-02

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов Хитойнинг “Shenzhen Anxun Technology Cо. Ltd.” компанияси делегацияси аъзолари билан учрашди.

Унда яшил энергия ишлаб чиқариш, юқори самарали энергия сақлаш тизимлари ва янги авлод ҳисоблаш маркази (Data Centre) яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Компания вице-президенти Ю. Вейбиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистонни танлашга бир қатор омиллар, жумладан, "Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастури доирасида юқори технологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва солиқ имтиёзлари, мамлакатнинг Марказий Осиёдаги транспорт-коммуникация маркази сифатидаги географик жойлашуви, қуёш энергетикасининг катта салоҳияти (йилига 3000 соатдан ортиқ қуёш нурланиши) асос бўлган.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, келгусида аниқ лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Shenzhen Anxun Technology Co. Ltd.” компанияси 2016 йилда ташкил этилган. Шенчжен шаҳрида жойлашган. Сунъий интеллект, ҳисоблаш қуввати, киберхавфсизлик ва махсус ASIC (Samsung) чипларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Хитойнинг миллий юқори технологик корхоналаридан ҳисобланади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири