Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой чивинга қарши лазер-қурол яратди
15:38 / 2025-07-05

Хитойда ишлаб чиқилган "Photon Matri" қурилмаси уч милли сонияда чивинни аниқлаши, оралиқ масофани тахмин қилиши ва кейин лазер ёрдамида нишонга олиши мумкинлиги айтилмоқда.

"Indiegogo" платформаси хабар беришича, янги гаджет 1 сонияда 30 тагача чивинни йўқ қила олади.

Бундан ташқари қурилма одамлар ва уй ҳайвонларини кўриш майдонини сканерлаш учун миллиметрли тўлқин-радардан ҳам фойдаланади. Бундай объект аниқланса, чивинни ҳалоу қиладиган лазер ишга тушмайди.

Дарвоқе, кашфиёт сониясига бир метрдан тез учадиган ҳашаротни аниқлай олмайди.

Г.Сатторова, ЎзА