French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой БРИКС кенгайишини қўллаб-қувватламоқда
21:47 / 2022-05-20

Хитой БРИКСнинг (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) кенгайиши тарафдори. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И БРИКСга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди, – деб ёзади “ТАСС”.

Қайд этилишича, Хитой кенгайиш бўйича стандарт ва тартибларни ўрганиш ҳамда босқичма-босқич консенсус яратишни таклиф қилмоқда.

– Бу БРИКС давлатларининг очиқлигини кўрсатади, уларнинг глобал таъсирини оширади, дунё тинчлиги, ривожланишига ёрдам беради, – дейди Ван И. – Ташкилотга аъзо мамлакатлар стратегик алоқа ва ҳамкорликни кучайтириши, ўзаро сиёсий ишонч намунасини кўрсатиши, “Куч – бирликда” тамойилини амалга оширишда намуна бўлиши зарур.