Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой безгак хасталигини бутунлай бартараф қилди
12:24 / 2021-06-30

Хитой яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) «безгак касаллигидан ҳоли мамлакат» мақомини тасдиқловчи сертификатни олди.

«70 йиллик саъй-ҳаракатлардан кейин, Хитой ниҳоят ЖССТнинг безгак касаллигидан ҳоли бўлган мамлакат эканини тасдиқловчи сертификатни олди. Чин мамлакати 1940 йилдан буён безгак касаллиги билан боғлиқ ҳар йили 30 миллионга яқин ҳолатлар бўйича хабар бериб келарди», – дейилади ЖССТ эълон қилган хабарда.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебреесуснинг таъкидлашича, Хитой ўн йиллаб олиб борган тизимли саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу муваффақиятга эришди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, Хитой сўнгги 30 йил ичида Тинч Океанининг Ғарбий қисмида ушбу сертификатни олган биринчи мамлакат бўлди.

Хабарда келтирилишича, «безгак касаллиги бартараф қилинган мамлакатлар» сертификатини ҳозиргача 40 та мамлакат олган. Бундан олдин ушбу сертификат Сальвадор (2021 йил), Аргентина (2019 йил) ва Ўзбекистонга (2018 йил) берилган эди.