Хитой АҚШни Пекинни жиловлашга уринишда айбламоқда
Қўшма Штатлар ҳукумати ўз ваъдасига хилоф иш тутиб, Тайвандан ўз мақсади йўлида фойдаланган ҳолда Пекинни жиловлашга уриниш билан “Ягона Хитой” принципига зид ҳаракат қилмоқда.
“REGNUM” хабарида келтирилишича, Хитой ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Чжао Лицзянь брифингда: “Тайвань – Хитойнинг бўлинмас бир қисми, бу – юридик ва тарихий факт ўзгармасдир. АҚШда эса кимлардир Тайвань воситасида Хитойни жиловлашга уринмоқда”, деди у АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливаннинг Хитойнинг гўёки бузғунчи ҳаракатлари доир баёнотини изоҳлар экан.
Лицзянь “ягона Хитой” принципи АҚШ ва Хитой муносабатининг барқарор ривожи учун сиёсий асос ҳисобланишини таъкидлади.
“Штатлар ўз ваъдасига зид тарзда халқаро муносабатдаги асосий қоидаларга амал қилмаяпти”, дейди ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили.