Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерини Тайванга ташрифидан огоҳлантирди
10:06 / 2023-01-31

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартини Тайванга эҳтимолий ташрифининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Мао Нин маълум қилди.

“Хитой билан дипломатик муносабат ўрнатган ҳар қандай мамлакатнинг Тайван билан алоқаларига қаршидир”. “АҚШ сенаторлари “Ягона Хитой” тамойилига амал қиладилар, умид қиламиз”, деб қўшимча қилди Мао Нин.

Хитой дипломатига кўра, Маккарти Тайванга бормаслиги керак, чунки бу “Хитой – АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва Тайван бўғозидаги тинчликнинг бузилишига олиб келиши мумкин”. Спикернинг Тайванга мўлжалланган сафари ҳақида аввалроқ “Punchbowl News” ўз манбаларига таяниб хабар берган эди.

 

ЎзА