Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой: АҚШ Европадан ядро қуролларини олиб чиқиб кетиши керак
10:38 / 2022-08-03

Қўшма Штатлар “Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартномага мувофиқ, ўз ядровий қуролларини Европа минтақасидан олиб чиқиши керак.

Бу ҳақда ХХР қурол-яроғ назорати департаменти раҳбари Фу Цун маълум қилди, – деб ёзади “ТАСС”.

АҚШ Европадан барча ядро қуролларини олиб чиқиб кетиши ва бошқа минтақаларда ядро қуролини жойлаштиришдан тийилиши керак, – деди Фу Цун.

Дипломатнинг сўзларига кўра, НАТОга аъзо давлатларнинг биргаликдаги ядровий миссиялари “Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартномани бузиш ҳисобланади ва бу ядровий можарога олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

– Вашингтоннинг Европадан ўрнак олиб, Узоқ Шарқ минтақасида ядро қуролини жойлаштиришга уриниши минтақа давлатлари томонидан жавоб қайтарилишига сабаб бўлади, – деди Фу Цун.