English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистон Нотариал палатаси фаолияти билан танишди
14:34 / 2024-07-12

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ушбу ташрифдан мақсад – адлия, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, нотариат, адвокатура соҳаси ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш ва тажриба алмашишдан иборат.

Бугун Хитой Халқ Республикаси адлия вазири ўринбосари Ху Вэйле бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Нотариал палатасига ташриф буюрди.

Мулоқотда Ўзбекистон Нотариал палатаси раҳбари Дилшод Ашуров хитойлик меҳмонларни мамлакатимиз нотариат соҳасидаги ислоҳотлар, аҳоли учун яратилган қулайликлар, халқаро ҳамкорлик юзасидан эришилган муваффақиятлар ҳақида таништириб ўтди.

Хитой делегацияси нотариусларнинг мақоми, нотариуслар ўртасида соғлом рақобат, нотариуслар жамоасини шакллантириш ва молиялаштириш, нотариусларнинг жавобгарлиги, нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ҳаракатлар борасида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

Меҳмонлар Ўзбекистонда қисқа давр ичида нотариат соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга, ушбу ислоҳотлар халқ манфаатига қаратилганига эътибор қаратдилар. Шунингдек, учрашувда Нотариал палата томонидан халқаро ҳамкорлик масалаларида амалга оширилган ишларга, эришилган муваффақиятларга юксак баҳо берилди.

ЎзА