Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой 44 йил ичида илк бор баллистик ракета учирди
22:33 / 2024-09-25

Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, мамлакат 44 йил ичида биринчи марта Тинч океани ҳавзаси халқаро ҳудудида қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди.

— ХХР одатда ўз ядро қуролини мамлакат ичида синаб кўради, аммо бу галги парвоз 1980 йилдан буён биринчи марта Хитой ракетаси халқаро сув ҳудуди устидан учиб ўтганини кўрсатди, — деб ёзди BBC нашри.

"Синьхуа" хабарига кўра, ракета акватория майдонидаги белгиланган нишонга урилган, қурилма йиллик ҳарбий машғулот доирасида учирилган. Тегишли мамлакатлар синов олдидан хабардор қилинган.

Ҳозирча ракета тури ҳақида маълумот берилмаган.