Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой 2021 йилда илк бор экспортга 2 миллионтадан кўп автомобиль чиқарди
17:07 / 2022-02-02

Куни кеча Хитой автомобиль саноати ассоциацияси эълон қилган ҳисоботда келтирилишича, 2021 йилда мамлакат автомобиль экспорти аввалги йил билан солиштирганда икки баробарга ўсган ва тарихда илк бор 2 миллионтадан ошган.

Янги қувват манбаларида ишлайдиган автомобиллар экспорти ҳам 310 мингтани ташкил этган. Экспортга йўналтирилган йўловчи ташиш автомобиллари 1,61 миллионтага етган, тижорат автомобиллари эса 402 минг донагача ўсган. Фақат декабрнинг ўзида хитойлик автомобилсозлар четга 223 мингта автомобиль чиқарди (ўсиш 54 фоиз).

Хитойнинг China International Capital Corporation (CICC) инвестиция банклар гуруҳининг ҳисоб-китобича, 2022 йилда мамлакатда автомобиллар савдоси 6,2 фоизга ўсади.

Ҳисоботда келтирилишича, 2022 йилда Хитой бозорида 27,22 миллион дона автомобиль сотилади. Шу билан бирга, йўловчи автомобиллар савдоси 8,1 фоизга ўсиб, 22,76 миллион донани ташкил этади. Юк ва бошқа тижорат машиналари ишлаб чиқарилиши 2,2 фоизга ўсади.

Хабарда айтилишича, мамлакатда электр қувватида ҳаракатланадиган икки ғилдиракли транспорт воситалари ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Бу йил уларнинг сони 54 миллион донагача ўсади.