Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой 16-йўналишни ишга туширди
17:12 / 2022-04-22

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Сиань шаҳридан Германиянинг Мангейм шаҳрига аралаш юк ташиш мақсадида янги темир йўл ишга туширилди.

 Бу ҳақда “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 42 контейнер ортилган биринчи поезд апрель ойининг иккинчи ўн кунлигида жўнаган. Бу Европадаги логистика марказлари томон 16-йўналишдир.
11,3 минг километрга тенг трасса манзилга етиб боргунча Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, шунингдек Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларини, Каспий ва Қора денгизни кесиб ўтади.

Хитой логистика компаниялари маълумотига кўра, ўтган йил Шаньдун провинциясида Хитой - Европа йўналиши бўйича 1800 дан зиёд эшелон қайд этилган. Ўшанда Германия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган 2020 йилга нисбатан 15,1 фоиз ортиб, 278,5 миллиард долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил Хитой – Европа йўналиши бўйича Сиань шаҳридан илк таркиб қўйилган эди. 2022 йил биринчи чоракда кўҳна қитъага жами 790 юк поезди юборилган. 

ЎзА