French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳисоблагичлар ҳар 10 йилда бир маротаба даврий қиёсловдан ўтказилади
17:39 / 2021-12-07

Энергетика вазирлиги матбуот хизматида ташкил этилган «Матбуот штаби» жамоаси истеъмолчиларнинг мурожаат ва саволларига ўз вақтида жавоб қайтармоқда.

 Истеъмолчи томонидан йўлланган бу галги саволлар АСКУЭ тизими билан боғлиқдир.

Янги қуриб фойдаланишга топширилаётган кўп қаватли уйларга ҳамда янги хонадонларга АСКУЭ тизимига мос келувчи ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан ўрнатилади? Янги ҳисоблагичлар ҳар неча йилда даврий қиёсловдан ўтказилади?

Ушбу саволларга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати раҳбари Фахриддин НУРАЛИЕВ жавоб беради.

 – Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда АСКУЭ тизимига уланадиган электр ҳисоблагичлари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳисобидан сотиб олиб, ўрнатилади, рўйхатга олинади ҳамда пломбаланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 22-сонли қарорининг 52-бандига асосан электр тармоқларига янгидан уланадиган уйлар ва хонадонларда маиший истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр таъминоти корхонаси билан биргаликда электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиладиган жой ва уларни ўрнатиш учун зарур материаллар олдиндан аниқланади. Бунда ҳисобга олиш ускунасини монтаж қилиш учун материаллар истеъмолчи томонидан сотиб олинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур қарорнинг 91-бандига асосан қабул қилиш комиссиясининг далолатномаларига кўра янгидан фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уй-жойларни ўз балансига қабул қилиб олган ташкилотлар ёхуд қурувчилар ушбу уйларни электр тармоғига улашга рухсат олиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ҳар бир уйда ЭҲНАТга мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборини ўрнатиш учун буюртманома тақдим этиши ва электр энергияни ҳисобга олиш асбобларининг ва уларни ўрнатиш бўйича кўрсатилган хизмат нархини тўлаши шарт.

Ўрнатилаётган ҳисоблагичлар ҲEТК томонидан ҳар 10 йилда бир маротаба даврий қиёсловдан ўтказилиши белгиланган, – деди Ф. Нуралиев.

 

 Насиба Зиёдуллаева,ЎзА