Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳисобчи бошлиқ ҳамтовоқлар бошқалар номига олинган 1,2 миллиард сўм кредитни ўзлаштирди
13:01 / 2021-05-05

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A” МЧЖ бош ҳисобчиси Ш.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, аслида МЧЖда ишламайдиган 32 нафар фуқаронинг номига сохта маълумотларни тайёрлаб, тижорат банклари филиалларидан жами 1,2 миллиард сўм кредит олиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА,  ЎзА