Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳироаки Кавабата: Японияга Ўзбекистондаги Президентлик сайлови ҳақида кенгроқ маълумот бермоқчиман
18:07 / 2021-10-21

Халқаро медиа -холлда мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун юртимизга ташриф буюрган бир гуруҳ халқаро кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

ЎзА мухбири Япониянинг Аичи университети вице-президенти Ҳироаки Кавабата билан сайловолди жараёнлари ҳақида суҳбатлашди.

– Мамлакатингизга илк марта ташриф буюрмоқдаман, менинг кузатув ҳудудим Қарақалпоғистон Республикаси ҳисобланади. Келишимдан асосий мақсад сайлов жараёнлари билан боғлиқ ташвиқотлар қандай ўтаётгани ҳақида батафсил маълумот олишдир.

Ўзбекистонда ушбу муҳим санага тайёргарлик қизғин ўтаётганига гувоҳ бўляпмиз. Сайловчилар ўз ҳақ-ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланмоқда.

Япониядан келар чоғим, Ўзбекистон Конституцияси ва сайлов тизими ҳақида ўқиган эдим.

Японияда президентлик лавозими йўқ, биз республика ҳам эмасмиз. Бизда конгресс бор ва биз конгресменларни сайлаймиз. Мен учун Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари ҳақиқатдан ҳам қизиқ. Мен юртингизга келганимдан ва ушбу муҳим сиёсий воқеанинг гувоҳи бўлаётганимдан хурсандман.

С. Раҳимов, ЎзА