Хирмон тўлиб тўкилди дон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Узун тумани ғаллакорлари бу йил 3 минг 629 гектар майдонда бошоқли дон етиштириб, мўл ҳосил тўплади. Айни кунларда далаларда пишиб етилган дон замонавий комбайнлар ёрдамида ўриб-йиғиб олинмоқда.
Ғаллани исроф қилмай йиғиштириб олиш учун 12 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, комбайнчи ва бошқа ишчиларга барча шароитлар яратилди.
Тумандаги ғалла майдонларида ўртача ҳосилдорлик 55-60 центнерни ташкил этади. Энг илғор фермер хўжаликлари эса ҳар гектар майдондан 70 центнергача ҳосил йиғиб олмоқда.
[gallery-23898]
Ғаллакорлар 12 минг 994 тонналик улкан хирмонни қисқа кунларда бунёд этиш учун далаларда ўрим-йиғим ишларини қизғин давом эттирмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА