Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат билан учрашув
10:40 / 2021-08-04

Куни кеча Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат ҳамда Ҳиндистон Маданият маркази директори Чандер Шекхар Кинематография агентлигига ташриф буюрди.

Агентлик раҳбарияти ва меҳмонлар иштирокидаги учрашувда жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш, унда ҳинд киноижодкорлари томонидан суратга олинган фильмлар намойиши ва шу каби масалалар ҳақида сўз борди. Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда “Ҳинд кино кунлари”ни ўтказиш ҳамда бундан кейин ҳамкорликда маҳорат дарслари, тренинглар, кинонамойишларини мунтазам ўтказиб туришга тўхталишди.

Учрашувдан сўнг ҳинд вакиллари  “Ўзбекистон кино санъати” музейи, ундаги узоқ йиллик экспонатлар билан танишиди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати 

ЎзА