Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонлик талабалар анъанавий суғоришга қараганда 95 фоиз сувни тежайдиган техникани яратди
19:44 / 2021-07-26

Ҳиндистонда деҳқончилик яхши ривожланган. Аҳолининг 60 фоизи ушбу соҳадан кун кечиради. Шу билан бирга, дунёдаги энг йирик чорва моллари ҳам Ҳиндистонда етиштирилади. Шунга қарамай, аксарият фермерлар чорва молларини боқишга қодир эмас ва шу сабаб улар асосий эътиборни экин етиштиришга қаратади.

Суғориш ишларидаги муаммони ҳал қилишни мақсад қилган Илғор тадқиқотлар мактаби (TERI School of Advanced Studies)нинг икки нафар талабаси қуёш энергиясидан қувват оладиган гидропоник ускуна яратди. У анъанавий суғоришга қараганда олти баравар кўпроқ ҳосилдорликни таъминлайди.

Талабалар ушбу лойиҳаси билан Accecc Design Challenge танлови финал босқичида бронза медаль билан тақдирланди. Маълум бўлишича, ғоя муаллифлари Сурядип Басак ва Лавкеш Балчанда иқлим ўзгариши сабаб барқарор бўлмаган қишлоқ хўжалиги амалиёти ҳақида ташвишга тушган. Сўнг озиқ-овқат-сув-энергетика занжири билан боғлиқ ғояни кашф этишга қарор қилган.

— Биз ишни қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган гидропоника усулини ўрганишдан бошладик. Босқичма-босқич ғоя бир неча муаммоларга ечим ўлароқ шаклланиб борди. Унинг арзонлиги ва харажатларни қоплаши ва вертикал интеграция туфайли ердан фойдаланиш самарадорлиги юқори, — дейди талабалар.

Шунингдек, гидропоника анъанавий ем-хашак етиштиришга қараганда 95 фоиз сувни тежайди. Уруғни етиштириш учун 8 кун кетади, дея қўшимча қилади ғоя муаллифлари.

Уларнинг таъкидлашича, 2019 йилда 10 минг 281 фермер экинлар нобуд бўлгани, ҳосил етишмовчилиги, маҳсулот таннархи пастлиги ва қарздорликнинг ошиши туфайли банкрот бўлган, айримлари ўз жонига қасд қилган. Ушбу янги лойиҳа эса шу каби нохуш вазиятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Автоматик бошқарув сенсорлар ва актуаторлар тармоғини бир-бирига боғлайдиган микроконтроллер ёрдамида амалга оширилади. Aқлли совутиш тизими эса ҳароратлар олдиндан белгиланган даражадан ошиб кетганда вентиляторларни ишга туширади. Гидропоника ускунаси тўлиқ қуёш энергиясида ишлайди.