Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонлик профессор талабаларга маъруза ўқиди
12:16 / 2024-01-11

Андижон машинасозлик институти томонидан нуфузли халқаро илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Жумладан, 2021 йилдан Ҳиндистоннинг Сринагар миллий технологиялар институти билан ҳамкорлик қилиб келинади. Бугунги кунга келиб икки олий ўқув юрти ўртасида юқори малакали илмий, муҳандис кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳалар, халқаро илмий форумлар ва таълим дастурлари амалга оширилмоқда.

Сринагар миллий технологиялар институти билан ҳамкорликда 2021-2023 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга тенг “Нанотермоплац (полипропилен), термореактив (эпоксид смоласи асосида), нано ўлчамдаги тўлдирувчилар билан бойитилган полимер композит материаллар ва қопламаларини механик ҳамда трибологик хоссаларини такомиллаштириш” деб номланган халқаро лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Андижон машинасозлик институти лабораторияларига янги технологик жиҳозлар олиб келинди, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги ортди.    

Лойиҳани якунлаш бўйича Андижон машинасозлик институтида ўтказилган йиғилишда Сринагар миллий технологиялар институти профессори  Моҳд Фарук Вании иштирок этди.  

[gallery-15408]

Йиғилишда лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Умуман, лойиҳа муваффақиятли якунлангани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан режалар тузилди.  

Профессор Моҳд Фарук Вании институтнинг Транспорт воситалари муҳандислиги йўналиши талабаларига "Ақлли светофорларни Андижон вилояти шароитида ўрганиш" мавзусида маъруза ўқиди.  

Маъруза давомида талабалар мавзунинг аҳамияти, янгича ёндашув ва юзага келадиган муаммоларга ечим топиш юзасидан кенг маълумотлар олди.  

 

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари