Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонлик машҳур киноактёр Дҳармендра вафот этди
18:13 / 2025-11-24

Бугун Болливуд киноактёри ва продюсери Дҳармендра Мумбай шаҳрида 90 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда “PTI” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, ўлим қисқа муддатли касалликдан кейин содир бўлган.

Актёр кинодаги 60 йиллик фаолияти давомида 300 дан ортиқ фильмларда рол ўйнаган.

Дҳармендра ҳинд фильмларининг “энг романтик ва сирли қаҳрамони” деб ҳисобланган. У иштирокидаги сўнгги фильм жорий йилнинг декабрь ойида чиқиши режалаштирилган.

Г.Сатторова, ЎзА