Ҳиндистонга парвозлар сони ошмоқда
Uzbekistan Airways Ҳиндистонга парвозлар сонини оширмоқда. Авиачипталар нархи багажсиз 2 миллион 282 минг 850 сўм, багаж билан 2 миллион 612 минг 459 сўм.
Шунингдек, багажсиз бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар нархи 3 миллион 922 минг 586 сўм, багаж билан бирга эса 4 миллион 435 минг 311 сўм этиб белгиланган. Нархлар 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.
Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди. Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг 24 декабридан бошлаб авиакомпания Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширади.
Ш.Маматуропова, ЎзА