Ҳиндистондан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар кўпаяди
Ўзбекистон Республикаси мутасаддилари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги вакилларидан иборат делегация Ҳиндистонга ташриф буюрди.
Хизмат сафарининг биринчи кунида Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири ва Маданият ишлари давлат вазири билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, музейлар фаолиятини яхшилаш, турли кўргазмалар ташкиллаштириш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, “Holiday Merchants” туристик ҳамда маркетинг “PLUMM” компаниялари, Ҳиндистон технологиялари институти ҳамда “Impact Infotech” компаниялари раҳбарлари билан туризм оқимини кўпайтириш, тарғибот тадбирлари, соҳани рақамлаштириш ва илмий ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борилди.
Делегациянинг хизмат сафари давом этмоқда.

ЎзА