Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистондаги кимё заводида ёнғин чиқди
14:33 / 2022-06-03

Ҳиндистоннинг ғарбий Гужарат штатида жойлашган “Deepak Nitrite” кимё заводида кучли ёнғин ва портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, “Press Trust of India” агентлиги хабар бермоқда.

– Ёнғин Гужарат штатидаги Вадодара чеккасидаги саноат массивида жойлашган “Deepak Nitrite” кимё заводининг бир қисмини қамраб олди, – деди расмийлар.

Ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли етти нафар ишчи касалхонага ётқизилган, яқин атрофда яшовчи 700 киши эса хавфсиз жойга кўчирилган.

“Times of India” газетасининг ёзишича, портлашлар бир неча километр узоқликда ҳам эшитилган. “Deepak Nitrite” агрокимёвий, бўёқлар, каучук, фармацевтика, махсус ва нозик кимёвий моддаларни ўз ичига олган кенг турдаги кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаради.