Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистондаги бўёқ заводида юз берган ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
11:34 / 2024-02-16

Кеча тунда Ҳиндистоннинг пойтахти туманларидан биридаги бўёқ заводида ёнғин чиқиб, камида 11 кишини ҳаётдан олиб кетди, тўрт кишини жароҳатлади, деб ёзган “NDTV”.

Ўт ўчирувчилар маълумотига кўра, аланга портлашдан сўнг кўтарилган ва икки омборхона ва гиёҳвандликдан даволаш марказини ҳам қамраб олган.

– Ёнғин қўшни уй ва наркология марказига ўтди, – дейди Деҳли ёнғинга қарши хизмати директори Aтул Гарг. – Портлаш содир бўлиб, бино қулади, 11 ишчи ҳалок бўлди. Жасадлар бутунлай ёниб кетган, уларнинг шахсини аниқлаш қийин.

Офатнинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум, йўқолганларни қидириш давом этяпти. Расмийлар омборда сақланаётган кимёвий моддалар портлаган, дея гумон қилишмоқда.

Ҳодиса юзасидан тергов олиб бориляпти.