Ҳиндистонда завод портлаб, 17 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Aндхра-Прадеш штатидаги фармацевтика компанияси заводида содир бўлган портлаш оқибатида 17 инсон ҳаётдан кўз юмди, 41 киши жароҳатланди.
NDTV телеканали хабарига кўра, Aнакапалли туманидаги Эсиентиа хусусий корхонасига қарашли дори-дармон заводида юз берган, сабаби ҳозирча номаълумлиги айтилаётган фалокат электр тармоғидаги муаммо туфайли келиб чиққани тахмин қилинмоқда.