Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда яна поездлар тўқнашди
17:33 / 2024-06-19

Ҳиндистонда икки поезд тўқнашиб кетиши натижасида 15 нафар йўловчи вафот этган, 60 киши оғир тан жароҳати олган.

“Press trust of india” нашри маълум қилишича, 17 июнь куни эрталаб Деҳлида юк поезди машинисти тўхташ ишорасини кўрмай қолган ва иккинчи поездга бориб урилган. Тўқнашув оқибатида бир неча йўловчи вагон рельсдан чиқиб кетган.

Маълумотга кўра, юк поезди ҳайдовчиси ва машинист ёрдамчиси ҳам ҳалок бўлган. Бош вазир Нарендра Моди, Президент Драупади Мурму, Ғарбий Бенгалия бош вазири Мамата Баннержи ва мамлакат темир йўл вазири Ашвини Ваишнав ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирган.