Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда трансформатор портлаб, 15 киши ҳалок бўлди
15:59 / 2023-07-20

Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида электр трансформатори портлади. Натижада 15 киши, жумладан, полициячи ва уч нафар қўриқлаш хизмати ходими ҳалок бўлди. Олти нафар жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага олиб кетилди.

“Синьхуа” маҳаллий полиция маълумотига таяниб, қурилиш майдонига ўрнатилган трансформатор Чамоли округидан Алакнанда дарёси орқали кўприкка ток узатаётганда портлаганини ёзган. Воқеа жойи штат маъмурий маркази Дехрадундан, тахминан, 266 километр шарқда.

Уттаракханд штати бош вазири Пушкар Сингх Дхами марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва ҳодиса сабабини ўрганиш бўйича кўрсатма берган.