French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда тарқалган сирли касалликка қўрғошиндан заҳарланиш сабаб бўлгани айтилмоқда
11:54 / 2020-12-09

Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатида тарқалган сирли касалликка қўрғошин ва никелдан заҳарланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.

"РИА Новости" нинг  штатнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича вазири маълумотига таяниб берган хабарига кўра, одамлар истеъмол қилган сут ва сувнинг таркибида мазкур моддалар борлиги аниқланган.  

Аввалроқ штатнинг Элуру шаҳри аҳолиси орасида номаълум касаллик тарқалгани маълум қилинганди.  

"Энг дастлабки сабаб қўрғошин экани аниқланди", деди штат раҳбари ўринбосари Алла Кали Кришна Шринивас.  

Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, 505 киши номаълум касалликка чалинган, 370 нафари соғайган, 120 нафар бемор эса шифохоналарда қолмоқда.