Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда сув тошқини туфайли 4,7 миллиондан зиёд фуқаро уйини тарк этди
18:02 / 2022-06-22

Ҳиндистоннинг Ассам штатида юз берган сув тошқини 45 кишининг ёстиғини қуритди. 4,7 миллиондан зиёд фуқаро уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, дея хабар берди “BBC” нашри.

Штатнинг деярли барча ҳудудини, қишлоқ жойларни сув босган, экинлар пайхон, уйлар вайрон бўлган. Ҳукумат эвакуация қилинганлар учун 1425 та ёрдам лагерини очган.

Бу йил Ассамда иккинчи марта шундай кучли сув тошқини содир бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, май ойида камида 39 киши табиий офат қурбонига айланганди. Тошқин қўшни Мегҳалая штатида ҳам кузатилган. Синоптиклар маълумотига кўра, Ассамда июнь ойида ўртача 109 фоиз кўпроқ ёғингарчилик қайд этилган.

ЎзА