Ҳиндистонда қор кўчиши оқибатида 7 нафар аскар бедарак йўқолган
Ҳиндистон қуруқлик қўшинларидан камида етти нафар ҳарбий хизматчи мамлакат шимоли-шарқидаги Аруначал-Прадеш штатида қор кўчиши оқибатида бедарак йўқолган. NDTV телеканалининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, воқеа Каменг дарёси атрофида содир бўлган.
Ҳиндистон армияси манбалари тарқатган маълумотда келтирилишича, айни пайтда қуролли кучлар уларни қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборган. Кўчки содир бўлган ҳудудга қутқарув гуруҳи вертолётларда етказилгани айтилмоқда.