Ҳиндистонда Президент сайлови бошланди
Давлат раҳбари лавозимига икки номзод – Миллий демократик альянсидан Драупади Мурму ва “Бутунҳиндистон Тринамул” партиясидан Яшвант Синх даъво қилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Овоз беришнинг якуний ҳисоб-китоби 21 июль куни барча бюллетенлар пойтахтга келтирилгандан кейин амалга оширилади.
Ҳиндистонда овозларни ҳисоблаб чиқиш анчагина мураккаб жараён, чунки ҳар бир сайловчининг овози унинг қайси штат аҳолиси номидан иштирок этаётганига қараб турлича ҳисобланади.
Амалдаги Президент Рама Натха Ковинданинг ваколати 24 июлда ниҳоясига етиши айтилмоқда ва Конституцияга асосан ушбу кўрсатилган санагача янги Президент сайланган бўлиши лозим.
Янги Президент 25 июлда қасамёд қабул қилади.