Ҳиндистонда портлаш, яна кимё заводи...
Ҳиндистоннинг Телангана штатидаги кимё заводида реактор портлади ва ёнғин чиқди. Натижада 10 киши ҳалок бўлди.
"Press Trust of India" агентлиги ёзишича, ҳодиса Пашамайларам туманида жойлашган "Sigachi Industries" корхонасида содир бўлган.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарув гуруҳи етиб борган.
Дастлабки маълумотга кўра, камида 12 ишчи жароҳат олган.
"Telangana Today" нашри айрим ходимлар бино ичида қолиб кетган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган. Қидирув давом этяпти.