Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, кўчиб тушган музлик Ришиганга дарёси сатҳини кўтарилишига сабаб бўлган.
Натижада тошқин юз берган ва қуввати 13,2 мигаваттли гидроэлектростанцияни сув ювиб кетган. Қўққисдан юз берган тошқин Таповандаги Дхаулиганг дарёсида бунёд этилаётган НТПК компаниясига қарашли гидроэлектростанция лойиҳасига ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Сув тошқини туфайли Уттаракханд ҳукумати дарёга яқин жойлашган қишлоқлар аҳолисини хавфсиз жойга кўчиришган.
Хабарда айтилишича, ҳозиргача етти кишининг жасади топилган, 170 киши бедарак йўқолган, аммо бедарак кетганлар сони ортиши ҳам мумкин.
Қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеа жойида юзага келган вазиятни назорат қилиб турганини маълум қилган.
“Штат ҳукумати билан узлуксиз алоқада бўлиб турибмиз ва Табий офатларга қарши кураш бўйича махсус кучларнинг қутқарув ва аҳолига ёрдам бериши бўйича амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотларни оляпмиз", – деб ёзган Моди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.