Ҳиндистонда Миллий-демократик альянс ғалабаси расман тасдиқланди
Ҳиндистонда Бош вазир Нарендра Моди бошқараётган партия раҳбарлигидаги “Миллий-демократик альянс” умумий сайлов натижасига кўра парламентда кўпчилик ўринни эгаллади. Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссия маълум қилди.
Махсус веб-сайтда келтирилган маълумотда овозларни ҳисоблаш ҳамон давом этаётганига қарамай, альянс палатада 272 ўринни банд этиб бўлган ва бу 543 ўринли парламентда кўпчилик учун етарли.
“Бхаратия жаната” партияси 224 ўринни қўлга киритган ва яна 16 сайлов округида етакчилик қилмоқда.
Асосий мухолиф – “Ҳиндистон миллий конгресси” ҳозирча 88 ўринни эгаллади ва яна 11 округда пешқадам. Мазкур партия аввалги сайловда атиги 52 ўрин билан кифояланган.