Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда махсус ҳарбий амалиёт вақтида йўл қўйилган хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
13:04 / 2021-12-06

Ҳиндистон армиясининг мамлакат шарқидаги Нагаленд штатида амалга оширган махсус амалиёти пайтида йўл қўйилган хато туфайли 14 киши, жумладан, 13 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди, деб баёнот берди 3 – армия корпуси матбуот хизмати.

"Исёнчилар ҳаракати ҳақидаги ишончли разведка маълумотларига таянилган ҳолда, Нагаленд штатининг Мон округига қарашли Тиру туманида ҳарбий амалиёт ўтказиш режалаштирилган эди. Ушбу рўй берган ҳодисадан чуқур афсусдамиз. Одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳолатлар юқори даража ўрганилмоқда ва қонунга мувофиқ чоралар кўрилади", - дейилади баёнотда.
Армиянинг маълум қилишича, ҳодиса натижасида бир нечта аскар оғир яраланган, бир аскар эса ҳалок бўлган.

Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, армия тақиқланган Нагаленд Миллий социалистик кенгаши аъзоларига пистирма уюштирган, бироқ адашиб кўмир конида ишлаётган маҳаллий ишчиларни олиб кетаётган автомобилга қарата ўт очган.

Отишма натижасида олти киши ҳалок бўлган. Армия вакиллари полиция етиб келишини кутиб турган пайтда маҳаллий аҳоли тўпланишиб, уларга ҳужум уюштирган. Тўқнашув натижасида бир аскар ҳалок бўлган, яна уч нафари жароҳат олган. Ҳарбийлар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида одамларга қарата ўт очган, натижада яна етти фуқаро ҳалок бўлган.