Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда кутилмаган топилма
16:02 / 2024-07-30

Ҳиндистонда йирик қарзга ботган ишчи 19,22 каратли олмос топиб олди. Топилманинг қиймати қарийб юз минг долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатган.

– Тош жуда зўр товланарди, мен олмос топганимни дарҳол тушундим, – дейди 40 ёшда омади кулган Ражу Гауд журналистларга.

Мухбирлар таъкидлашича, Гауд ҳукуматга тегишли конни ижарага олган эди. Ерга ишлов бераётганда у қимматбаҳо тошни топиб олган ва укаси билан бирга давлатга топширган. Энди олмос ким ошди савдосида сотилиб, тушган пулнинг салмоқли қисми ака-укага қайтарилади.

Энди Ражу биринчи навбатда қарз ботқоғидан чиқиб олиш, сўнгра оиласи келажагини таъминлаш учун кичикроқ ер майдони сотиб олишни режалаштиряпти.