Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистонда камида 18 киши сув тошқини қурбони бўлди, — деб ёзади “ТАСС”.
Ҳиндистон расмийлари маълумотига кўра, кучли ёғингарчилик туфайли тошқинлар мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бир қанча штатларда юзага келган.
Бундан ташқари, Ҳиндистон шарқидаги Ассам штатида ҳам кучли жала натижасида бир қанча ҳудудни сув босган.
Қолаверса, кучли ёмғир мамлакат пойтахти Нью-Деҳлида кузатилмоқда.