Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда кўчки: қурбонлар камида 23 нафар
12:45 / 2024-07-30

Ҳиндистон жанубидаги Керала штати тоғли ҳудудида содир бўлган кўчки оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсон жабрланди.

“AзерТAЖ” хабарида юзлаб одамнинг тақдири номаълумлиги ҳам қўшимча қилинган. Қутқарув ишига минтақадаги йирик кўприк қулаши тўсқинлик қилмоқда. Табиий офатни кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

Штат соғлиқни сақлаш вазири Вина Жорж айтишича, 70 дан зиёд киши жароҳатланган. Кўпчиликни Чолиёр дарёси оқизиб кетди, деб ёзган “Indian Express”.

Мамлакат метеорология департаменти шаррос ёмғир кун бўйи давом этишини тахмин қилмоқда.

Керала кучли ёмғир ва тошқинга мойил. 2018 йил штат тарихидаги энг фожиали тошқинлардан бири туфайли 400 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган эди.